Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабули бошланди

Иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабули бошланди

Республикадаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

Бунда номзодлар платформада:
- ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
- диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
- ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Аризалар 10 августга қадар қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг