Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки хонадондан майнинг қурилмалари чиқди

Икки хонадондан майнинг қурилмалари чиқди

Мирзо Улуғбек ва Қибрай туманларида 2 та хонадон майнинг қурилмаларини ўрнатганлиги аниқланди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими вакиллари ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан:

Қибрай тумани, «Байтқўрғон» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро С.М. ўз хонадонида 3 дона майнинг қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 579,4 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги;

Мирзо Улуғбек тумани, Алишеробод ҳудудида яшовчи фуқаро Ф.Р. ўз хонадонида 4 дона майнинг қурилмасини электр таъминоти корхонаси «Электрҳисоб» ДК рўйхатидан ўтказмасдан, электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 365,2 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан далолатномалар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг