Икки танга учун 145 минг доллар. Қибрайда икки киши қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаролар Б.А. ва М.У. 1876 йилда ишлаб чиқарилган «ГОСУДАРЬIНЯ ИМПЕРАТРИЦА МАРIЯ ФЕОДОРОВНА» ва «25 рублей» ёзувлари туширилган умумий оғирлиги 76,2 грамм бўлган 2 дона олтин тангаларни 145 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter