Икки ой давомида интернет ва телефон алоқаси узиб қўйилмайди
«Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ҳукумат қарори (176-сон, 23.03.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, фуқаролар томонидан интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун 2 ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмайди.
Барча ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда ходимлар меҳнат таътилига чиқарилади, қолган қисмининг меҳнат фаолияти максимал даражада масофадан туриб ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter