Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки мингга яқин мансабдор шахс коррупциявий жинояти учун жавобгарликка тортилди — Бош прокуратура

Икки мингга яқин мансабдор шахс коррупциявий жинояти учун жавобгарликка тортилди — Бош прокуратура

Фото: «Xabar.uz»

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокуратура фаолияти таҳлили юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича:

  • Ўтган йилларда очилмай қолган 1 125 та жиноят фош этилди, қидирувда бўлган 2 446 нафар шахс ушланди;
  • Бевосита прокуратура органлари томонидан 10 372 та жиноят иши юзасидан тергов ўтказилиб, 6 100 нафар шахсга нисбатан 3 903 та жиноят иши судларга юборилди, жиноят оқибатида етказилган  622,2   млрд. сўмлик зарар айбланувчилардан ундирилди;
  • 2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1 минг 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди;
  • Прокурорлар ташаббуси билан 57 нафар шахс оқланди.

Хорижий давлатларга айбланувчиларни экстрадиция қилиш ҳақида 194 та илтимоснома юборилиб, 155 нафар шахс  мамлакатимизга этап қилинди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг