Икки менежер тадбиркорга «панд берди»
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «B.P» МЧЖ сотув бўйича менежерлари Д.Е. ва Д.М. МЧЖга тегишли 1,8 млрд сўмлик чой маҳсулотларини нақд пулга сотиб, ушбу маблағларни ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter