Икки карра ЕЧЛ ғолиби АПЛга йўлланма олди
Дунёнинг энг кекса клубларидан бири «Ноттингем Форест», 23 йиллик танаффусдан сўнг, Англия премьер-лигасига йўлланма олди.
АПЛга 3-йўлланма учун «Ҳаддерсфилд Таун» (Чемпионшипда 3-ўрин) ва «Ноттингем Форест» (4-ўрин) ўртасида кураш кечди. Ўйиннинг 43-дақиқасида «Ҳаддерсфилд» ҳимоячиси Леви Колуилл ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Якунда ушбу автогол ҳал қилувчи бўлди — 1:0 ҳисобидаги ғалаба «Ноттингем Форест»ни олий дивизионга элтди.
«Фулхэм» ва «Борнмут» Премьер-лигага тўғридан-тўғри йўлланма олди.
1865 йилда асос солинган «Ноттингем Форест» бир марта Англия чемпиони бўлган ва ҳозир ишониш қийин — қаторасига икки марта (1979, 1980 йиллар) Европа чемпионлар лигаси кубогини эгаллаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter