Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ижтимоий ташаббуслар бўйича катта тадбир ўтказилди (фото)

Ижтимоий ташаббуслар бўйича катта тадбир ўтказилди (фото)

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан «Янги Ўзбекистон тараққиётида ижтимоий ташаббуслар ўрни» мавзусида амалий-маданий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, халқаро ва чет эл ташкилотларининг ваколатхона ва филиалларининг вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар, сўнгги 5 йилда нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги кафолатларини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотларнинг натижаларига, инсон капитали салоҳиятини ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик масалаларига батафсил тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, тадбир доирасида жорий йилнинг ноябрь–декабрь ойларида Давлат бошқаруви академиясининг малака ошириш курсларини тамомлаган 50 нафар нодавлат-нотижорат ташкилот раҳбарларига махсус сертификатлар топширилди ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси фонди томонидан эълон қилинган грант танловларида ғолиб бўлган 120 та лойиҳа муаллифлари тақдирланди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги «2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» Фармони ҳамда 2021 йил 3 мартдаги «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг амалий самарасини кўрсатмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, президентнинг соҳага оид қабул қилган сўнгги фармон ва қарорларида 2025 йилга қадар жами 750 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимларининг Давлат бошқаруви академиясида малакасини ошириш ҳамда уларнинг ижтимоий лойиҳа ва дастурларини давлат томонидан молиялаштириш ҳажмини қарийб 2 бараварга кўпайтириш белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг