Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИБ ходимлари фуқарога куч ишлатгани ҳақида тарқалган хабарга муносабат билдирилди

ИИБ ходимлари фуқарога куч ишлатгани ҳақида тарқалган хабарга муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Арнасой туман ИИБ ходимлари фуқаро Ж.Қурбоновга нисбатан жисмоний куч ишлатганлиги тўғрисида хабарлар тарқалгани хабар берилган эди.

Мазкур ҳолат бўйича Арнасой туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилди. Текширув натижасида, бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли, Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилганлиги маълум қилинди.

Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бўйича келгусида тўғри ва аниқ маълумотларнинг тарқалишига эътибор қаратиш муҳимлиги таъкидланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг