Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ифлос ҳаво бир кунда икки мингга яқин боланинг ўлимига сабаб бўлмоқда

Ифлос ҳаво бир кунда икки мингга яқин боланинг ўлимига сабаб бўлмоқда

Ҳавонинг глобал миқёсда ифлосланиши болалар ўлимининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда - ҳар куни 2 мингга яқин вояга этмаганлар шу сабабдан вафот этади. Бундай маълумотлар БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) экспертлари томонидан дунё ҳавосининг ҳолати бўйича янги йиллик ҳисоботида келтирилди. Ҳисобот жамғарманинг расмий сайтида эълон қилинди.

ЮНИСEФ ҳисоб-китобларига кўра, ифлос ҳаво омили барча ёш қурбонларининг 12 фоизини ташкил қилади, бу эса таҳдидни ўлимнинг иккинчи асосий сабабига айлантирди.

Ҳавонинг ифлосланиши тамаки истеъмоли ва нотўғри овқатланишдан ўтиб кетиб, ўлим даражаси бўйича юқори қон босимидан кейин иккинчи ўринда туради.

Ҳужжатда 2021 йил учун маълумотлар келтирилган бўлиб, унга кўра, болалар ва ўсмирлар ўртасида ифлос ҳаво қурбонларининг умумий сони 8,1 миллион кишидан ортиқни ташкил қилган. Улардан 700 мингдан ортиқ болалар беш ёшга тўлмасдан вафот этган. Ҳисоботда айтилишича, дунёда деярли ҳамма ҳар куни ҳавонинг носоғлом даражада ифлосланишидан нафас олади.

Диаметри 2,5 микрометр (ПМ2.5) бўлган микрозарралар ҳавонинг ифлосланиши туфайли ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг