Ичан қалъада Ўзбекистонда илк бор сайёҳлар учун саҳналаштирилган театр томошалари ташкил этила бошланди
Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, туризм соҳасида сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, уларнинг саёҳат пайтида маданий дам олишлари учун шароит яратиш, ўтмишда яшаб ўтган буюк сиймоларни қиёфасини гавдалантириш, бу орқали сайёҳларни қадим ўтмишимиз ва урф-одатларимиз билан яқиндан таништириш мақсадида “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасида саҳналаштирилган театр томошалари ташкил этила бошланган.
“Буюк ипак йўли” театр жамоаси томонидан 50 га яқин маҳоратли актёрлар иштирокида Кўҳна Арк мажмуаси ҳудудида Хоразм тарихида яшаб ўтган хонлар, шоирлар, ёзувчилар ва буюк сиймолар образлари жонли декорация тарзида сайёҳлар кўз ўнгида намойиш этилмоқда.
Жумладан, Мухаммад Рахимхон Ферузнинг таҳтга ўтириши ва халқ олидида қасамёд қилиши, фольклор-этнографик ансамбллар иштирокида "Хон базми", Хоразм миллий қўшиқларининг жонли ижроси, лазги рақси, ҳамда шу каби саҳна томошалари сайёҳларга намойиш қилинди.
Ушбу театр томошалари эндиликда “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасида ҳар куни намойиш қилинади,- дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter