Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳужжатини қалбакилаштирган Бразилия таълим вазири ишдан кетди

Ҳужжатини қалбакилаштирган Бразилия таълим вазири ишдан кетди

Фото: «Metropoles»

Бразилия таълим вазири Карлос Декотелли, вазифасига тайинланганидан бир неча кун ўтиб, резюмисини қалбакилаштиргани учун истеъфога чиқди. Бу ҳақда «CNN Brasil» хабар берди.

Декотелли ўз резюмесида «Жетулиу Варгас жамғармаси» хусусий таълим муассасасида 40 йил дарс берганини белгилаган эди. Университет эса ушбу маълумотни инкор этган.

Президент Жаир Болсонару университетнинг жавобига муносабат билдириши ортидан вазир истеъфога чиққан. Болсонару вазирнинг таржимаи ҳолидаги номувофиқлар унинг ҳукуматдаги иш фаолиятини шубҳа остига қўйишини таъкидлаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг