Ҳомийлик хайрия марказининг қисқа 1197 рақами ишга туширилди
Бугун жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган коронавирус (COVID-19) пандемиясига қарши мамлакатимизда қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил қилинди.
Республикамиз аҳолисига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ва ушбу марказларга тезликда ва қулай боғланишлари учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 1197 қисқа рақами ишга туширилди.
Абонентлар барча телефон алоқалари орқали мазкур рақамга мурожаат қилишлари ва керакли маълумотларни олишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter