Ҳомиладор энага қинғир ишга қўл урди
2021 йил 15 январь куни соат 10:30 ларда номаълум шахс Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 19-мавзесида жойлашган 44 ёшли Илҳом О.га тегишли хонадонга ғайриқонуний равишда кирган. У хонадон ётоқхонасидаги темир сейфни калит танлаш йўли билан очган ва 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул, 2.588.000 сўмлик қимматбаҳо тақинчоқлар, икки дона пластик картани яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Илҳом О.нинг фарзандларига энагалик қилувчи ҳомиладор 22 ёшли Маҳбуба У. содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Маҳбуба У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter