Ҳисобчи ходимнинг картасидан пул ўғирлади
Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи фуқаро Р.Ж. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахслар банк картасида мавжуд бўлган жами 1.040.000 сўм миқдордаги пулларини ечиб олинганлигини билдирган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Р.Ж.нинг ҳамкасбаси, Ободонлаштириш бўлимида ҳисобчи бўлиб ишловчи фуқаро 1990 й.т., С.Ч. содир этганлиги аниқланди.
С.Ч. ўз ваколатларидан фойдаланиб, унда мавжуд бўлган Р.Ж.нинг банк картаси маълумотлари орқали карта SMS-хабарномасини ўз телефон рақамига улаб олиб, бошқарувни қўлга киритиб, банк иловаси орқали пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлган.
С.Ч.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter