Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» ва номаълум гуруҳ ўртасидаги жангда 17 киши ҳалок бўлди

«Толибон» ва номаълум гуруҳ ўртасидаги жангда 17 киши ҳалок бўлди

Aфғонистоннинг Ҳирот шаҳрида «Толибон» аскарлари ва бошқа қуролли гуруҳ ўртасидаги тўқнашувларда камида 17 киши, шу жумладан тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Эттелаат-е руз» газетаси хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, 24октябр, якшанба куни тушлик пайти шаҳар кўчаларида отишма бошланган ва у кун охиригача давом этган. Қурбонлар орасида етти нафар бола ва уч нафар аёл ҳам бор.

Яна бир неча киши яраланиб, маҳаллий шифохонага ётқизилган.

Маълум қилинишича, бу «Толибон» шаҳарни эгаллаб олганидан бери Ҳиротда биринчи  қуролли тўқнашувдир. Шаҳар шу йилнинг 12 август куни эгалланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг