Ҳиндларга аталган классико
Испания Лa лигаси мутасаддилари бугунги «Эл-Классико»ни Мадрид вақти билан 13:00 га (Тошкент вақти билан 17:00 да) белгилашган.
Мазкур қарор осиёлик, айниқса, Ҳиндистон футбол мухлислари учун аталгани кўпчиликка сир эмас. Бу ҳақда Лига президенти Хавер Тебас ўз интервюсида айтиб ўтганди.
Биз ҳиндистонлик мухлислар билан янада яқинроқ бўлиш учун ўйинлар вақтини ўзгартирдик. Тўғри, бу қароримизни хурсандчилик билан қабул қилмаганлар кўп бўлди. Аммо классикони бугунги кунда Ҳиндистонда Испаниянинг ўзидан ҳам кўпроқ одам томоша қилади. Буни инкор қилиб бўлмайди. Гап фақатгина Ҳиндистон бозорида эмас, бу вақт бутун осиё футбол мухлислари учун қулай вақтдир.
Хавер Тебас,
Ла лига президенти
Ла лига ҳинд аудиториясини эгаллашга жиддий бел боғлаганига унчалик кўп бўлгани йўқ. 2016 йилнинг кузида бу ерда лиганинг алоҳида офиси очилган эди. Бундай офисларнинг дунёнинг бор-йўғи 8 давлатида фаолият юритаётганини инобатга олсак, испан лигаси мутасаддиларининг ҳиндлардан умиди катта.
2016 йилнинг декабр ойида Деҳлидаги «Жавоҳарлаъл Неру» стадионида «Эл-Классико» оммавий равишда намойиш этилди. Ўша куни стадионга «Барселона»нинг собиқ собиқ ярим ҳимоячиси Луис Гарсия ҳам ташриф буюрган эди. Ўша куни ташкилотчилар битта катта муаммога дуч келишди. Ўйин бошланиш вақти Мадридда 16:15, Деҳлида 20:45га тўғри келади. Деҳли метросининг соат 10-00 гача ишлашини ҳисобга олсак, бу вақт улар учун жуда катта ноқулайлик туғдирди.
Бу сафарги классико Ҳиндистон вақти билан 17:30 га тўғри келади. Бу трансляция ва оммавий намойишлар учун жуда қулай вақт. Намойиш ҳам ўтган йилгидек стадионда эмас, кўргазма залида бўлиб ўтади. Омади чопган ҳинд футбол ишқибозлари бу сафар Каталония клубининг собиқ футболчиси Жанлука Замбротта билан биргаликда футбол кўришади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter