Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистондаги номаълум касаллик сабаби топилмаяпти — олимлар

Ҳиндистондаги номаълум касаллик сабаби топилмаяпти — олимлар

Фото:«Daily Storm»

Сўнгги бир ярим ой ичида Ҳиндистоннинг турли ҳудудларида 700 дан ортиқ одам номаълум касаллик билан оғриган. Олимлар олдин бу каби касалликка дуч келишмагани ва ҳозирда касаллик сабаблари ҳақида хулоса йўқлигини айтишган. 

Манбаларда айтилишича, касаллика чалинган одамлар одатдагидек яшашда давом этадилар, бироз вақт ўтган эса ҳушдан кетиб йиқилади ва тиришиш, қалтираш ҳолати кузатилади. Бир ярим ой давомида ушбу касаллик оқибатида ўлим ҳолатлари ҳам кузатилган.

Сўнгги ҳафтада 29 киши номаълум касаллик билан оғригани кузатилган, улардан бири вафот этган, қолганларнинг ҳаммаси дарҳол Дендулуру ҳудудида жойлашган Бирламчи тиббий ёрдам марказига етказилган. Беморларнинг бир қисми яшаш жойига қараб бошқа касалхоналарга юборилган.

ЖССТ, шунингдек расмийлар, номаълум касалликнинг сабабларини аниқлаш учун нафақат қон, балки сув ва маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларидан кўплаб намуналарни тўпладилар. Айни пайтда, натижалар номаълум ва мутасаддилар бу ҳақда мутахассислар бироздан кейин ўз хулосаларини билдиришларини айтиб ўтганлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг