Ҳиндистонда шер одамни ғажиб ташлади
Ҳиндистоннинг Гужарат штатида истиқомат қилувчи одам шернинг ўлжасига айланди. У тонг саҳарлаб ўрмонга борганди, дея хабар берди «The Hindu» нашри.
Журналистларнинг маълум қилишича, ҳодиса 23 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 6:00 да содир бўлган. Жира қишлоғидан 55 ёшли Кадубхаи Бхилад исмли киши ўрмонга борганда унга арслон ташланиб қолади.
Эркак воқеа жойида ҳаётдан кўз юмади. Унинг мурдасини текширув ўтказиш учун шифохонага олиб боришади.
Таъкидлаш жоизки, Бхилад уйи яқинида жойлашган Гир ўрмони Осиё арслони яшайдиган ягона жой саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter