Ҳиндистонда бахтсиз ҳодиса юз берди: қурбонлар бор
Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатида кўприк қулаши оқбатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб ANI агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса Киннаур округида содир бўлган, кўчки туфайли тошлар тепаликдан пастга ағдарилиб, кўприкка қулаган ва натижада иншоот қулаб тушган.
Полиция вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса натижасида тўққиз киши ҳалок бўлган, яна уч киши яраланган. Улар кўприкдан ўтаётган машиналарда бўлишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter