Ҳиндистонда аёл киши мамлакат президенти бўлди

Ҳиндистонда ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси (БЖП, Ҳиндистон халқ партияси) бошчилигидаги Миллий демократик алянс аъзоси Драупади Мурму янги президент ва мамлакат тарихидаги бу лавозимдаги иккинчи аёл бўлди.
Бу ҳақда Indian Express хабар бермоқда.
Ҳиндистонда президент беш йиллик муддатга сайланади. Мамлакат парламентар республика бўлиб, унда президент тўғридан-тўғри халқ томонидан эмас, балки Сайловчилар коллегияси томонидан сайланади.
Коллегия таркибига парламентнинг иккала палатаси депутатлари, шунингдек, штатлар ва иттифоқ ҳудудлари парламентлари қуйи палаталари депутатлари киради.
Мурмунинг рақиби бирлашган мухолифат кучлари вакили Яшвант Синха бўлиб, у мингтадан сал кўпроқ овоз тўплаган.
Президентлик курсисини 2017 йилдан бери Рам Натх Ковинд эгаллаб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter