Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон рупияси қулади

Ҳиндистон рупияси қулади

Фото: РИА Новости

Покистон билан сиёсий вазият танглашиши фонида Ҳиндистон миллий валютаси қиймати кескин пасайди, деб хабар берди Bloomberg.

Валюта курси 1,1 фоизга пасайиб, 1 доллар 85,7913 рупияни ташкил этмоқда, бу 2022 йил февралидан буён кузатилган энг чуқур қулашдир.

Рупиянинг қадрсизланиши Покистон Ҳиндистоннинг учувчисиз қурилмаларини уриб туширгани ҳақида баёнот берганидан сўнг кузатилди. Ҳиндистон жавобан Покистоннинг ҳаво ҳужумига қарши тизими йўқ қилингани тўғрида хабар тарқатди.

Икки ядровий давлат низоси молия бозорларида акс-садо беряпти, минтақага сармоя киритмоқчи бўлганлар режаларини ўзгартиришмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг