Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштирмаганлар жарима тўлайдими?

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштирмаганлар жарима тўлайдими?

Бугун – 2023 йил 31 март куни эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини (2010 йилгача берилган) янгисига алмаштиришнинг сўнгги куни.

Яъни жорий йил 1 апрелдан бошлаб 2010 йилгача берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ЎзАга маълум қилишича:

— Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга мурожаат қилганда ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмасдан кейин алмаштиришга мурожаат қилганда маъмурий жазо қўлланилмайди. 

Фақат автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бермайди, яъни муддати ўтган ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомобиль бошқарган шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси билан «ҳужжатсиз бошқариш» сифатида маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Аввалроқ уйдан чиқмай туриб ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш мумкинлиги маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг