Ҳайдарободда ёввойи тўнғизлар 4 ёшли болакайни ғажиб ташлашди
Ҳиндистоннинг Телангана штати Ҳайдаробод шаҳрида 4 ёшли болакай ёввойи тўнғизлар ҳужуми натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «The Times of India» газетаси маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.
21 апрель куни полиция маҳкамасига Кешья фамилияли одам қўнғироқ қилди. Унинг айтишича, ўғли уйнинг атрофида ўйнаб юрганида бир нечта ёввойи тўнғиз унга ҳужум қилган. Қутурган ҳайвонлар болани ахлатхонага судраб олиб кетишган ва ўша ерда ғажиб ташлашган. Болакайни шифохонага олиб боришган ва жонлантиришга уриниб кўришган. Бироқ у аллақачон ҳаётдан кўз юмганди.
Полиция ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган. Болакайнинг мурдаси ҳам ўрганилмоқда.
«The Sun»нинг маълум қилишича, маҳаллий аҳоли ҳукуматга атрофдагиларга хавф солаётган ёввойи тўнғизлар устидан бир неча марта арз қилишган. Шунга қарамай, ҳеч қандай чора кўрилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter