Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳатайдаги вайроналар орасидан 20 кунлик чақалоқ қутқариб олинди (видео, фото)

Ҳатайдаги вайроналар орасидан 20 кунлик чақалоқ қутқариб олинди (видео, фото)

Туркияда рўй берган зилзиладан сўнг вайроналар орасидан одамларни қидириш-қутқариш ишлари давом этмоқда.

Табиий офатдан сўнг неча соатлар, суткалар ўтди, тириклар топилавераркан — одамларнинг қалбларида ишонч сўнмайди.

Ҳатай вилоятида вайроналар орасидан 20 кунлик чақалоқ Каримнинг тирик топилиши — ҳақиқий мўъжиза. Нақ уч сутка харобалар орасида, оч, совуқда жон сақлаган.

Чақалоқни олиб чиққан қутқарувчилар дарҳол уни иситиб, янги кийимлар кийдиришди.

Каримнинг ҳолати қониқарли экани айтилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг