Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбий қисмдан қочиб кетган россиялик аскар 15 йилдан сўнг топилди

Ҳарбий қисмдан қочиб кетган россиялик аскар 15 йилдан сўнг топилди

Фото: «News.myseldon.com»

Тюменда 15 йил аввал ҳарбий қисмдан қочиб кетган аскар топилди. Бу ҳақда «Подъем» нашри ўзининг «Telegram» каналида хабар берди.

Маълум бўлишича, Евгений Южанин қочиб кетгандан сўнг Свердловск ва Тюмень вилоятларида яшаб юрган. Унинг қаердалигини қариндошлари ҳам билишмаган.

Ҳозир Южанин 35 ёшда. Унга қарши жиноий иш жорий йил апрелда тўхтатилган. Тергов қўмитаси тафсилотларга тўхталмаган. Бироқ жиноий жавобгарликка тортиш муддати тугаган.

Ҳарбий терговчиларнинг сўзларига кўра, аскарнинг ҳарбий қисмдан қочишига арзирли сабаб бўлмаган. Йигитнинг қаердалигини онаси билан холаси маълум қилган. Улар Южанин билан кўришгани Тюменга келишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг