Учтаси бирда: хорижда бепул ўқиш, пул мукофоти ва раҳбарлик лавозими
«Тараққиёт» танловига аризалар қабули бошланди. Танлов ғолиблари ривожланган давлатларда ўз соҳаси бўйича 3 ойлик малака ошириш курсларида ўқиш, пул мукофоти билан тақдирланиши ва энг асосийси, давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимига тайинланиши белгиланган.
Бунинг учун, номзодлар таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган (45 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши шарт.
Танлов номинациялари:
- Давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Молия-кредит соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Саноат соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Архитектура ва қурилиш соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Коммунал хўжалик соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Солиқ ва божхона соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Таълим, фан ва инновация соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Маданият, санъат ва спорт соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Ташқи сиёсат, ташқи иқтисодий фаолият ва туризм соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Макроиқтисодиёт ва ҳудудий ривожланиш cоҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
- Транспорт ва логистика соҳасидаги энг яхши бошқарувчи.
Аризалар жорий йилнинг 30 октябрига қадар https://taraqqiyot-tanlov.uz/ сайти орқали онлайн қабул қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter