Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдан пойтахтга тирикчиликка келган фуқарога 100 млн сўм ойлик ёзилган бўлиб чиқди. У бундан ҳайратда!

Қашқадарёдан пойтахтга тирикчиликка келган фуқарога 100 млн сўм ойлик ёзилган бўлиб чиқди. У бундан ҳайратда!

Фото: «Xabar.uz»

Жасур Мирзаев бундан икки йил олдин Қашқадарёдан тирикчилик илинжида пойтахтга келади. Таниш ва билишлар ёрдамида Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида рўйхатдан ўтган қурилиш ташкилоти — «ENERGY ENGINEERING COMMUNICATIONS» масъулияти чекланган жамиятига ишга киради.

Ж.Мирзаев олти ой ушбу ташкилотга тегишли қурилиш объектларида турли юмушларни бажариб юради. Бироқ, келишилган ойликдан дарак бўлавермагач, қўл силтаб, қишлоғига жўнаворади.

Бу оддий ҳол бўлиб қолган. Бугун ушбу корхона бемалол Ж.Мирзаевни уқувсизликда айблаб, ойлик маошларини бермаганлигини асослаши ҳам мумкин, аммо асосий масала бунда ҳам эмас.

Гап шундаки, қаҳрамонимиз оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаман деб, банкдан кредит олишга ҳужжат топширганда кўп нарсалар аён бўлади.

Яъни «ENERGY ENGINEERING COMMUNICATIONS» фирмасида ҳамон ишлаётгани, охирги 12 ойда (2021 йил август — 2022 йил август) нақд 102 879 192 сўм пул маблағлари ойлик иш ҳақи сифатида расмийлаштирилганлиги маълум бўлади. Бундан Мирзаев ҳайратда?!

Айни пайтда ўзи кўрмаган «пуллари»ни ўйлаб ухлолмаяпти экан. Ўша икки йил олдин ваъда қилинган пулни энди беришармикан деган умидда юрибди. Агарда ушбу МЧЖ вакиллари собиқ ва амалдаги ходимини тополмаётган бўлса, биз ёрдам берамиз.

Яна бир гап: МЧЖ раҳбари ёки таъсисчисининг бу гаплардан хабари бормикан?!

Сарвар Очилов, журналист

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг