Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳали узоқ кутасиз... Chevrolet Onix қачон сотувга чиқиши маълум қилинди

Ҳали узоқ кутасиз... Chevrolet Onix қачон сотувга чиқиши маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ «UzAuto Motors» компанияси Chevrolet Onix ҳамда Tracker 2 моделлари йиғиш бошланишини маълум қилганди.

Шу сабаб аҳоли орасиада Chevrolet Onix шу кунларда сотувга чиқиб қолиши ҳақида миш-мишлар тарқаётганди. Аммо...

Компания хабарига кўра, жорий йилнинг август ойида Chevrolet Onix ҳамда Tracker 2 автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Асакадаги заводда зарурий ишлар олиб борилган.

«Chevrolet Onix автомобилининг биринчи партияси ишлаб чиқарилгандан сўнг, олти ойлик синов муддатидан ўтиши керак. Автомобиллар турли хил иқлим шароитида, ҳар хил йўлларда синовдан ўтказилади. Onix автомобилларини серияли ишлаб чиқариш фақат тўлиқ тестдан ўтгандан кейингина бошланади.

Chevrolet Onix автомобили сотуви 2022 йил охири, 2023 йил бошида йўлга қўйилиши режалаштирилган», дейилади компания хабарида.

Демак, яна бир йилдан зиёд кутишингизга тўғри келади.

Аслида компания Onix ишлаб чиқаришни 2020 йилда бошлаш ҳақида ваъда берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг