Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳафта ўртасида ҳаво ўзгаради» — Ўзгидромет

«Ҳафта ўртасида ҳаво ўзгаради» — Ўзгидромет

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 6-10 ноябрь кунларига об-ҳаво прогнози тақдим қилинди.

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди илиқ ва бироз нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бугун кундузи баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19-24 даража атрофида бўлади. Ҳафта ўртасида ҳаво ўзгаради.

8 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. 8 ноябрда ҳудуднинг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 9 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

10 ноябрда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

8-10 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

8-9 ноябрда ҳарорат 13-18 даража илиққача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда 15-20 даража илиқ бўлади. 10 ноябрга келиб, ҳарорат кечаси 3-6 даражагача пасаяди.

Пойтахтимизда 6-7 ноябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 20-23 даража илиқ бўлади.

8 ноябрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. 9 ноябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.

8-9 ноябрда ҳарорат 14-16о илиққача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда 16-18 даража илиқ бўлади. 10 ноябрда ҳарорат кечаси 3-6 даражагача пасаяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг