Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Гидрометеорология хизмати ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат эрталаб Сурхондарё вилоятида бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи 23-28 даражани ташкил этади.
Иш ҳафтаси давомида республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
10-11 октябрда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида кечалари 8-13 даражани, кундуз кунлари 23-28 даражани ташкил этади.
Пойтахтимизда: 7 октябрдан 10 октябргача ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 10-13 даража, кундуз кунлари 25-28 даража атрофида бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter