«Гриппнинг кичкинаси». Бразилия президенти соғлиқни сақлаш вазирини ишдан бўшатди
Бразилия президенти Жаир Болсонару мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Луис Энрике Мандеттани ишдан бўшатди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Мандетта коронавирусга қарши қаттиқ чекловлар тарафдори эди.
Президент эса иқтисодиётга етаётган зарарни камайтириш учун штатлар губернаторларини чекловларни юмшатишга чақирмоқда. Болсонарунинг фикрича, коронавирус бу — «гриппнинг кичкинаси», у чекловлар жорий этилгани учун штатлар губернаторларини танқид қилган, Мандетта эса уларнинг тарафини олган.
Болсонару соғлиқни сақлаш вазири иш ўринларини сақлаб қолиш заруратини умуман тушунмаслигини айтиб, барчани яна олдинги иш фаолиятига қайтишга чорлаган. Унинг таъкидлашича, бундан кейин эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлашга давлатнинг кучи етмайди.
«Биз вирус ривожланишининг юқори чўққисига чиқдик деб ўйламанг. Соғлиқни сақлаш тизимимиз касаллар (коронавирус) кўпайишига ҳали тайёр эмас», — деди собиқ вазир Мандетта хайрлашув нутқида.
Маълумот учун: Бразилияда 17 апрелда коронавирус билан касалланганлар сони 30891 нафарга етди. Шулардан 1952 нафари вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter