Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Green Uzbekistan». Huawei барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлида

«Green Uzbekistan». Huawei барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлида

Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги «Green Uzbekistan» ташаббуси жаҳонни барқарор ривожлантириш бўйича глобал қарашлари билан жуда мос келади. Компания BMTTD'нинг Орол денгизининг тубини кўкаламзорлаштириш лойиҳасини яна бир бор қўллаб-қувватлади.

Июл ойи бошларида Huawei компанияси ўзининг барқарор ривожланиш бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди, унда Huawei томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича қўшган ҳиссаси баён қилинган. Ушбу ташаббус тўртта бўлиб, рақамли интеграция, хавфсизлик ва ишончлиликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда барқарор ва уйғун экотизимга эришиш стратегияларини амалга оширишдан иборат. Ҳисоботда барча манфаатдор томонлар учун фойда келтирадиган моддий бойликларни яратишга қаратилган лойиҳалар ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларининг амалга ошириш тартиби кўрсатилган.

Масалан, 2020 йилда Huawei экологик жиҳатдан янада мусаффо ва барқарор рақамли дунёни яратиш бўйича олиб борган саъй-ҳаракатлари доирасида углерод чиқиндиларини камайтириш, қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишни кенгайтириш ва ёпиқ циклдаги иқтисодиётнинг шаклланишига ёрдам беришга кўпроқ эътибор қаратди. 2020 йилда Huawei компаниясининг КО2 чиқиндилари ҳар миллион юан даромадга нисбатан базавий йил (2012) билан солиштирганда 33,2% га камайди ва 2016 йилда компания томонидан белгиланган мақсадли кўрсаткичдан (30%) ошди.

Ўтган йили ривожланишни режалаштириш бўйича глобал экологик нотижорат қўмита 5800 дан ортиқ компанияларни иқлим ўзгаришига қарши курашга қўшган ҳиссаси бўйича баҳолади. Huawei бошқа саноқли компаниялар қаторида чиқиндиларни камайтириш ва хавфни юмшатиш бўйича эътироф этилди. Компания кам углеродли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича қабул қилган чора-тадбирлари учун нуфузли «А» даража билан баҳоланди.

Huawei қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишни илгари суриш учун 170 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда рақамли энергия ечимларини жорий этди. Бу ташаббус дунё аҳолисининг учдан бир қисмини қамраб олди. Бугунги кунга қадар ушбу ечимлар ҳисобига қайта тикланадиган манбалардан 325 миллиард кВт/с электр энергияси ишлаб чиқарилди ва 10 миллиард кВт/с электр энергияси тежаб қолинди. Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли КО2 чиқиндилари 160 миллион тоннага камайтирилди.

Иқлим ўзгариши бугунги кунда ижтимоий тараққиёт йўлидаги жиддий тўсиққа айланган. Huawei компанияси кам углеродли иқтисодни ривожлантириш ва «яшил» тараққиёт стратегиясини тезроқ амалга оширишга интилмоқда ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда яшил иқтисодиётни тиклашга кўп куч сарфламоқда.

«Бизнинг барқарор ривожланиш бўйича йиллик ҳисоботимиз компания рақамли технологияларни жорий этиш, экологик мусаффо ва инклюзив ақлли дунёни уйғунликда ривожлантиришга интилаётганини яна бир бор исботлайди. Ўзбекистон бозорига кириб келганимизга 20 йилдан ошди ва мана шу давр давомида биз мамлакатда АКТни ривожлантириш учун фақат энг илғор ва энг мақбул ечимларни тақдим этиб келмоқдамиз. Шунингдек хайрия лойиҳалари ва корпоратив ижтимоий жавобгарликни амалга ошириш орқали барқарор ривожланишга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз. Масалан, Ўзбекистонда «Green Uzbekistan» лойиҳасига алоҳида эътибор беряпмиз, чунки бу ҳаракат мамлакат аҳолисининг келажагига тааллуқлидир ва биз Орол бўйи муаммосини эътиборсиз қолдиролмаймиз. Умид қиламизки, 10 йилдан сўнг лойиҳада иштирок этаётганларнинг олиб борган ишлари натижаси ва қўшган ҳиссасини яшил Орол денгизи тимсолида кўрамиз», – деди Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг директори Форест Лю.


Компания 2020 йилда БМТ Тараққиёт дастурининг Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириш бўйича лойиҳасига «Green Uzbekistan» ташаббуси билан қўшилди. Қурғоқчил ерларга 20 мингга яқин саксовул кўчатлари экилди. Компания раҳбарияти Орол денгизи минтақасини барқарор ривожлантиришга қўшилган ҳисса бир марталик бўлмаслиги ва лойиҳани узоқ муддатли асосда қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди. Huawei жамоаси 2021 йилда лойиҳа жараёни билан танишиш учун саксовул экилган ҳудудга сафар ташкил қилди. Компания бу йил ҳам саксовул кўчатларини сотиб олишга яна бир бор ҳисса қўшди ва умумий сонини 30 мингтага етказди.

«Хусусий сектор Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда муҳим рол ўйнайди ва биз Huawei сингари компанияларнинг жамиятга сармоя киритиши, тадқиқотлар ва атроф-муҳит муаммоларини ўз фаолиятининг мантиқий ва ажралмас қисми деб билишидан мамнунмиз. Huawei компаниясига 2020-2021 йилларда «яшил чемпион» бўлгани ва Орол денгизининг қуриб қолган тубига саксовул экишда доимий ёрдам кўрсатаётгани учун миннатдорчилик билдирамиз», – деди BMTTD'нинг Ўзбекистондаги акселератор лабораториясининг тажрибалар ўтказиш бўйича раҳбари Адҳам Қўчқоров.

2020 йилда Huawei компанияси бутун дунё бўйлаб 650 дан ортиқ хайрия тадбирларини ташкил этди. Унинг «Seeds for the Future» деб номланган етакчи ўқув дастури 130 та мамлакат ва минтақалардан 9000 га яқин талабаларни, шу жумладан Ўзбекистонлик талабаларни ҳам ўз ичига қамраб олди. Huawei компанияси Ўзбекистонда ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашни давом эттириб, инновацион технологияларга эга кўчма синфларга асосланган «Мобил АКТ Академияси» лойиҳасини тақдим этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг