Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Голливуднинг таниқли актёри губернатор бўлиши мумкин

Голливуднинг таниқли актёри губернатор бўлиши мумкин

«Оскар» мукофоти совриндори, америкалик актёр Мэттью МакКонахини сайловчилар Техаснинг амалдаги губернатори Грег Эботтдан кўра кўпроқ қўллаб-қувватламоқда, деб хабар берди Fox News.

The Dallas Morning News ва Техас университети томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, 45 фоиздан ортиқ респондент актёрни қўллаб-қувватлайди, 35 фоизи эса амалдаги губернаторга овоз беради. Яна икки фоиз бошқа бировга овоз беришни афзал кўришади.

Аввалроқ МакКонахи интервью бериб, Техас губернатори лавозимига ўз номзодини қўйиш ҳақида ўйлаётганини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг