Гиннеснинг рекордлар китобига кирган келинчак
Кипрлик келин дунёдаги энг узун фатаси туфайли Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда «Hindustan Times» нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Мария Параскева тиккан ушбу келинлик бош кийимининг узунлиги – 6962 метр.
«Болалигимдан энг узун фата бўйича Гиннес рекордини янгилашни орзу қилганман. Кунгирали харирни узунасига ёзиб чиқиш учун 30 кўнгилли олти соат тер тўкишига тўғри келди», — деди аёл.
Гиннеснинг рекордлар китоби «Instagram»идаги расмий аккаунтда Параскева келинлик фатасини кийиб тушган ролик пайдо бўлди. Қизиғи, видео 25 мингдан ортиқ лайк тўплаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter