Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия яна бир жаҳон чемпионидан айрилди

Германия яна бир жаҳон чемпионидан айрилди

Аргентинага қарши кечган 1990 йилги жаҳон чемпионатининг финалида Германияга ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлган немис футболи фахрийси Андреас Бреме 63 ёшида оламдан ўтди.

Bild хабарига кўра, Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Мюнхенда юрак хуружидан вафот этган.

Бреме футболчилик фаолияти давомида Европанинг «Кайзерслаутерн», «Интер», «Бавария», «Саарбрюкен», «Сарагоса» каби машҳур клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ярим ҳимоячи ҳаётидаги энг эсда қоларли ўйин 1990 йил 8 июлда Римдаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтган ва у Германия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Ўша учрашув қаҳрамони Андреас Бреме бўлиб, у финалда Аргентинага қарши ўйинда ягона ва ғалаба тўпини киритган.

Бу Германия футболи учун навбатдаги йўқотиш бўлди. Бир ой олдин германиялик афсонавий мураббий ва футболчи Франц Беккенбауэр вафот этганди.

Эътиборлиси, 1990 йилги Бундестимга айнан Беккенбауэр устозлик қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг