Германияда «маймун чечаги учун 21 кун» қоидаси кучга кирди
Германияда маймун чечаги аниқланган беморлар учун камида уч ҳафта (21 кун) карантинда ўтириш мажбурияти жорий этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах баёнот берди.
«Эпидемияларнинг бошланғич босқичида қаттиқ ва тезкор чоралар қўллаш зарур. Федерал ерлар ва Роберт Кох институти билан биргаликда тавсиялар ишлаб чиқилди. Касаллик аниқланганлар камида 21 кун карантинга олиниши керак», — деди у.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 7 майдан бери 19 мамлакатда маймун чечаги қайд этилганини (131 та ҳолатда — аниқланган, 106 та ҳолатда — тахмин) маълум қилган.
Бельгия жаҳонда биринчи бўлиб маймун чечагига қарши 21 кунлик карантин жорий этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter