Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия Қатардан миллионлаб тонна газ олади

Германия Қатардан миллионлаб тонна газ олади

Qatar Energy ва ConocoPhillips 2026 йилдан бошлаб Германияга 15 йил муддатга суюлтирилган газ (ЛНГ) етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

Келишувга кўра, Германия Қатардан йилига икки миллион тонна ЛНГ олиши назарда тутилган. Бу Германияга ёқилғи етказиб бериш бўйича биринчи узоқ муддатли шартнома бўлиб, мамлакатнинг энергетик хавфсизлигига ҳисса қўшиши керак.

Американинг ConocoPhillips корхонаси Германиядаги терминалга етказиб бериш учун келишилган ҳажмларни сотиб олади. Германия томонидан ЛНГ олиш масаласи Россия газининг қисқариши ва Газпром билан шартномаларга боғлиқликни камайтириш истаги фонида долзарб бўлиб қолди.

Qatar Energy ўз навбатида Хитой билан 27 йил муддатга ЛНГ етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Хитойнинг Sinopec компанияси ҳар йили тўрт миллион тонна ЛНГ олади. Бу саноат тарихидаги энг узоқ муддатли шартнома ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг