Гаттузо Бэкҳемнинг «Интер»ига ўтиши мумкин?
«Милан»нинг собиқ футболчиси ва бош мураббийи Женнаро Гаттузо Дэвид Бекҳэм эгалик қилувчи Американинг «Интер Майами» жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда «REGNUM» агентлиги «Goal.com»га асосланиб хабар берди.
«Интер Майами» Американинг MLS лигасида 2020 йилдан иштирок этишни бошлайди. 2021 йилда жамоанинг янги ўйингоҳи барпо этилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Гаттузо 2017—2019 йилларда «Милан»га бош мураббийлик қилган. Яқинда у французларнинг «Нант» жамоасини бошқаришдан бош тортганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter