Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Гаплашиб қўймоқчи» бўлганлар оғир жароҳат олишди

«Гаплашиб қўймоқчи» бўлганлар оғир жароҳат олишди

2021 йилнинг 19 март куни соат 16:00 ларда косиб бўлиб ишловчи 29 ёшли Нурулло М. Марғилон шаҳар Орол бўйи МФЙ. ҳудудида 22 ёшли Абдулходи Н. ва Шохрух Қ.лар билан жанжаллашиб қолади.

Косиб унга нисбатан тан жароҳати етказишмоқчи бўлишганини сезгач, у пойабзал қайчиси билан Абдулходи Н.ни чап курак соҳасига ҳамда Шохрух Қ.ни чап оёқ болдир соҳасига уриб жароҳат етказган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 51 ёшли Сойибжон Х. маст ҳолатда Нурулло М. билан тортишиб қолганини унинг ўғли Зухриддин О. хабар топади. Сўнг, бу ҳақида танишлари Абдулходи Н. ва Шохрух Қ.ларга айтиб, Нурулло М. билан гаплашиб қўйишларини сўрайди. Натижада ушбу жиноят келиб чиқади.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Нурулло М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

«Жиноят иши доирасида барча иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади», дейилади ИИВ Тергов департаменти хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг