Гаити президенти саройига қуролланган шахслар ҳужум қилди
Бугун, 9 март куни қуролланган шахслар Гаити пойтахти Порт-о-Пренсдаги бир нечта ҳукумат биноларига, жумладан, президент саройига ҳужум қилди.
Гаити жиноий гуруҳлари Порт-о-Пренсдаги ёки унга яқин жойлашган бир нечта ҳукумат биноларига кенг кўламли ҳужум уюштирди, деб хабар берди ABC телеканали.
Қайд этилишича, президент саройи, Ички ишлар вазирлиги ва милиция бўлими биноларига ҳужум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гаитидаги жиноий гуруҳлар қамоқхонадаги 4000 маҳбусни озодликка чиқариб юборганди. Улар мамлакатнинг катта қисмини назорат қилади ва бош вазир Ариел Генрини лавозимидан четлатишга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter