Собиқ сенатор Гаити президентини ўлдиришда айбланиб қамоққа олинди
Ямайка ҳукумати Гаити президенти Жовенел Моизенинг ўлдирилишида асосий гумонланувчи бўлган собиқ сенаторни ҳибсга олди. Бу ҳақда BBC News маълум қилди.
«Жон Жоэл Жозеф жума куни ҳибсга олинди»,— деган Ямайка полицияси вакили Деннис Брукс.
Кўп ўтмай, Миллий полиция бошлиғи Леон Чарлз Жозеф ёлланма аскарларни қурол-яроғ билан таъминлаб, учрашувлар режалаштираётганини айтган. Гаити полицияси тергов ҳисоботида айтилишича, Гаитилик собиқ сенатор «ўзининг президентга суиқасд уюштириш истагида катта рол ўйнаган», деб ёзган Miami Herald.
Президент Моизе ўтган йилнинг 7 июлига ўтар кечаси ўз қароргоҳида ўлдирилган, рафиқаси яраланган эди.
Суиқасд қилишда 28 гумонланувчи аниқлаган, улардан 26 нафари Колумбия фуқаролари бўлганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter