Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самара фожиаси: ФВВ аҳвол юзасидан баёнот берди

Самара фожиаси: ФВВ аҳвол юзасидан баёнот берди

ФВВ Россиянинг Самара вилоятида содир бўлган ва уч ўзбекистонликнинг ўлими билан тугаган ЙТҲ борасида маълумот берди. 

Эслатиб ўтамиз, тўқнашувда 7 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 3 нафари воқеа жойида вафот этган, 4 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ва тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Айни вақтда Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда вафот этган ва жабрланган фуқароларимизни ватанга олиб келиш юзасидан керакли барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Фавқудодда вазиятлар вазирлиги Россия Федерациясининг тегишли ташкилотлари билан бу борада яқиндан ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Россиянинг Пенза вилоятидаги ЙТҲда жами саккиз киши қурбон бўлган ва марҳумлар Урганч шаҳрига келтирилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг