«Фуқаролар мурожаатларига эътиборсиз қараган» ҳоким жазоланди
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда фаолиятидаги камчиликлар, тадбиркорлар ва фуқаролар мурожаатларига эътиборсиз қарагани учун Муборак тумани ҳокими Акром Ориповга «ҳайфсан» берилди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқов хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муборак тумани ИИБ бошлиғи қўлга олингани хабар берилганди. У 50 минг доллар билан қўлга тушган Миришкор тумани ҳокими ўринбосари билан шерикликда гумонланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter