Франция Украина армиясини танк ва зирҳли техника билан таъминлайди
Бугун, 15 май куни Украина президенти Владимир Зеленский Францияга ташриф буюриб, ҳамкасби Эммануэль Макрон билан учрашади.
Украина раҳбари Парижда Франция президенти Эммануэль Макрон билан Украинанинг ҳарбий ва гуманитар эҳтиёжларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Учрашув олдидан чоп этилган қўшма баёнотда айтилишича, Франция яқин ҳафталарда бир нечта Украина батальонларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказади ва уларни ўнлаб зирҳли техника ва «AMX-10RC» танклари билан жиҳозлайди.
Қайд этилишича, сиёсатчилар Россиянинг ноқонуний босқинчилик урушини давом эттириш қобилиятини заифлаштириш учун Москвага нисбатан кейинги санкциялар чекловлари орқали жамоавий босимни кучайтириш зарур деб ҳисобламоқда.
Шунингдек, Макрон Украина аҳолисини Россия зарбаларидан ҳимоя қилиш учун Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилиятини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиш ниятида эканлигини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter