Фотофакт. Мактаб ўқувчилари металлолом йиғишга жалб этилмаётганмиди?..
Жорий йилнинг 5 февраль куни Тошкент шаҳридаги Миллий матбуот марказида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилган эди. Унда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ҳисобот берганди.
Мавзуга доир:
Халқ таълими вазири: «Ўқитувчиларнинг жамоат ишларига чиқиши мажбурий эмас, ихтиёрий»
Мухбирларнинг мактаб ўқувчилари металлолом йиғишга жалб қилиниши ҳамон давом этаётгани ҳақидаги саволига вазир мазкур ҳолатга кўз юмиб бўлмаслигини, айрим шундай ўқув муассасалари борлигини инкор этолмаслигини ва бунга қарши кураш олиб борилаётганини таъкидлаган эди.
Мавзуга доир:
«Ихтиёрий»лик ортидаги мажбуриятлар ёки ўқитувчиларни ким ҳимоя қилади?
Бугун, 3 март куни таҳририятимизга мобиль-репортаж етиб келди. Унда Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари астойдил металлолом ташиётгани тасвирланган фотосуратлар бор.
Қизиқ, металлолом йиғиш Президент эътибори даражасига кўтарилган масала бўлса, Халқ таълими вазири мазкур ҳолатга қарши курашаётган бўлса, демак, ҳамма гап мактаб директорларида қоляптими? Ахир мактаб ўқувчилари бугун, шанба куни дарсда ўтириши, илм олиши керак эмасми?
Китобдаги ушбу масала юзасидан мутасаддилардан ижобий жавоб кутиб қоламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter