Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фотофакт: Финляндия президентига залда жой топилмади

Фотофакт: Финляндия президентига залда жой топилмади

Фото: «Twitter»

Финляндия президенти Саули Ниинистьо мамлакатнинг Турку шаҳридаги китоб ярмаркасига борди, бу ерда унинг рафиқаси таклиф этилган меҳмон сифатида қатнашаётганди. Президентнинг рафиқаси Йенни Хаукио — шоира.

Президент Саули Ниинистьо

Тадбирга қизиқиш катта эканми ё президент сал кечикканми, хуллас, залда биронтаям бўш стул йўқ экан. Аммо президент ҳеч нарса бўлмагандек, тўғрироғи, тадбирга халақит бермаслик учун ўзи каби кечикканлар қаторига — зинага бориб ўтирди.

Пойгакда ўтирган президент (суратларда у ўртада) ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Финлар президентни олқишлаб, бунақаси фақат Финляндияда мумкин, деб мақтанишди.

Дарвоқе, тадбир тенг ҳуқуқлилик мавзусида эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг