«Forbes» портлаган «Москва» крейсерини $750 миллионга баҳолади
Бугун Россия ҳарбий-денгиз кучларининг Қора денгиз флоти ўз флагманидан айрилди — «Москва» крейсери портлатилди (Украини талқини), портлаб кетди (Россия талқини). Нима бўлганда ҳам — катта йўқотиш (Россия учун), кема — жангларга ярамайди.
«Forbes» ана шу йўқотиш, таъмирлари билан бирга, Россияга қанчага тушганини ҳисоблаб чиқди — 750 миллион доллар атрофида. Айтилишича, бу Россиянинг Украинада жанговар ҳаракатларни бошлаганидан бери энг катта йўқотиши.
«Москва» 2020 йилда таъмирдан чиқарилганди. Таъмир пули қанчалиги номаълум. Бироқ аввалроқ Қримда чоп этилган газетада 30 млрд рубл ёки 363 млн доллар сарфлангани ёзилган.
Тўлдирилган хабар! Шатакка олинган «Москва» крейсери денгиздаги довул сабабли чўкиб кетди. Бу ҳақда ТАСС РФ мудофаа вазирлигига асосланиб хабар тарқатди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter