Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Финляндиянинг «JAMK» университети билан ҳамкорликда тиббиёт менежерлари тайёрланади

Финляндиянинг «JAMK» университети билан ҳамкорликда тиббиёт менежерлари тайёрланади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикасидаги Финляндия Консули кўмагида Тошкент давлат стоматология институти раҳбарияти томонидан Финляндиянинг етакчи университетлари тажрибаси ўрганилди. Музокаралар натижасида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, Финляндиянинг «JAMK» университети билан «Соғлиқни сақлашда менежмент» магистратура қўшма таълим дастурини ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Жорий йилнинг 11-12 апрель кунлари ўтказилган ўзбек-финляндия бизнес-форум доирасида Тошкент давлат стоматология институти ва «JAMK» университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоналди. Эндиликда ушбу ҳужжат асосида икки йиллик таълимни муваффақиятли тугатган магистрлар ҳар иккала олий ўқув юртининг дипломини олишади.

«JAMK» университети кўп тармоқли олий таълим муассасаси бўлиб, унда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий изланишлар йўналишида миллий ва халқаро аҳамиятга эга илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг