«Шунчаки ўйинмас»: Тошкентдаги ИНҲА университети талабалари киберспорт турнирининг финал босқичида
Тошкентдаги ИНҲА университети талабалари киберспорт турнирининг финал босқичига чиқишгани ҳақида университет матбуот хизмати хабар берди.
«Университетимиздан терма жамоада 15 нафар ўйинчи бор: Counter Strike: Global Offensive, DOTA 2, PUBG mobile каби учта йўналишнинг ҳар бирида беш нафардан» — деди компьютер ва дастурий инжиниринг факультетининг 4-босқич талабаси Муҳаммадёр Жўраев.
Киберспорт ўтган аср 80-йиллари бошларида пайдо бўлган. Замонавий компьютер ўйинларини юзаки тушунувчилар ҳам топилади, афсуски, камига ҳар хил стереотиплар «оловга мой сепмоқда». Аслида бу спорт билан болаликдан шуғулланиш керак, чунки ёшликда реакция ва идрокингиз яхшироқ бўлади. Эҳтимол буни компьютердаги оддий ўйин деб қарарсиз, болаликда буни ҳамма ҳам англаб етавермайди. Киберспорт шунчаки ўйинмас, реакция, стратегик фикрлаш ва жамоада ишлаш қобилиятини ривожлантирадиган қийин ва маъсулиятли иш.
Жўраевнинг айтишича, жамоанинг кўп аъзолари ярим профессионал лига ўйинчилари, улар Тошкентдаги ИНҲА университетидан ташқарида ҳам танилган. Масалан, Вадим Кимни ҳатто МДҲда ҳам яхши билишади. Ва ундайлар жамоада кўп.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Тошкентдаги олий ўқув юртларининг 32 жамоаси иштирок этди. Финалга чиққанлар орасида инҳачилар ҳам бор. Финал эса 31 январь куни катта саҳнада офлайн равишда, минглаб томошабинлар ва мухлислар кўз ўнгида ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter